Олий Мажлис Сенати шанба куни бўлиб ўтган ялпи йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қонунни тасдиқлади.

Қонунда ўрнатилган тартибга кўра Олий Мажлис Сенати ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини, ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини йилига икки марта эшитади, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Қонунда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бундан буён Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши муносабати билан Ўзбекистон Президентининг тақдимига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этишни, шунингдек Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитишни Олий Мажлис Сенатининг ваколатларидан чиқариш назарда тутилмоқда.