Президент фармони билан Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Муқаддам Ўзбекистоннинг Хитой, Мўғилистон ва Озарбайжондаги элчиси бўлиб фаолият кўрсатган Исматилла Иргашев мазкур лавозимга тайинланди.

25 май куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВда жамоага махсус вакилни таништирди.