Техника фанлари доктори, профессор Мажит Каримов Давлат тест марказига раҳбар бўлди. 2014 йилдан буён мазкур лавозимда Жаҳонгир Исмоилов фаолият кўрсатиб келаётган эди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Мажит Каримов турли йилларда Тошкент давлат техника университети компьютер технологиялари факультети декани, Тошкент ахборот технологиялари университети проректори ва ректори лавозимларида фаолият кўрсатган.

2016 йил августида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

2016 йил сентябридан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари бўлиб ишлади.