Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ ходимлари ва уларнинг шерикларига нисбатан ҳукм эълон қилинди.
Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар 2020 йилда Ўзбекистондаги қатор анжуманларда ёшларнинг радикаллашуви муаммоларини муҳокама қилади.
Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳисоб палатаси раисига Меҳриддин Абдуллаев биринчи ўринбосар, Баҳодир Туробов ўринбосар этиб тайинланди.
Марказий сайлов комиссияси 22 декабрни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни этиб белгилади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланди.
Бахтиёр Худойберганов Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21−29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида иштирок этади.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳокимлари ўзгарди.
БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Раҳим Ҳакимов адлия вазири ўринбосари ва Тошкент давлат юридик университети ректори, Тўлқин Абдусатторов эса адлия вазири ўринбосари ва Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.
Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар бўлган Ахадбек Ҳайдаров ҳамда бунга қадар қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Абдимухтор Эргашев молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Олимхон Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган делегацияни қабул қилди.
Шу вақтга қадар Молия вазирлигида ишлаган Нодир Муротов жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Парламент тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. 1 январдан кучга кирадиган қарор билан ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликни чеклашга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев Қўқонда ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг