Президентнинг 2019 йил 17 сентябрдаги фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, М.Р.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Шунингдек, президентнинг 2019 йил 18 сентябрдаги фармони билан Туробов Баҳодир Тўхтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Б.Т.Туробов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.