Хакимов Рахим Расулжонович президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.Фото: Адлия вазирлиги.

У август охирида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган Есемурат Каньязов ўрнини эгаллади.

Раҳим Ҳакимов (1983 й. т.) -Наманган давлат университети (2003), Тошкент давлат юридик институтини (2005) тамомлаган. Тайинловга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

Абдусатторов Тўлқин Сайфуллаевич адлия вазирининг ўринбосари — Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.

Тўлқин Абдусатторов (1978 й. т.) — Самарқанд давлат университети (1999), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2003) ва Ўзбекистон миллий университетини (2007) тамомлаган. Март ойидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган.