Бунга қадар Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Олимхон Бакиевич Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозими июнь ойида Равшан Ғуломов президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганидан буён вакант бўлиб қолаётган эди.

Олимхон Рустамов (1966 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (1989). 2005−2014 йилларда Ҳисоб палатасида бош инспектор, 2014−2016 йилларда — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016−2017 йилларда «Ўзбекнефтгаз» раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлган.