Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 21−29 сентабрь кунлари АҚШга ташриф буюради, дея хабар қилди ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади

Бундан ташқари, Абдулазиз Камилов Нью-Йоркда хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Ташриф дастурида Вашингтонда АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.