Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

Фарҳод Маҳмудов энди Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.

Фарҳод Маҳмудов (1973 й. т.) Тошкент давлат университетини (1996) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.

Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.