Ҳукуматнинг 30 июлдаги тегишли қарорига кўра, бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди, дея хабар қилди ЎзА.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Алишер Шодмоновнинг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида режали даволаш муолажаларини олаётганини хабар қилган эдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, унинг аҳволи қониқарли.

Пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг 29 июль куни режа асосидаги даволаш бўйича шифохонага ётқизилганини маълум қилди. «Бу режа бўйича госпитализация қилиш, бу ерда коронавирус ҳақида умуман гап кетгани йўқ», — деди у.

Беҳзод Мусаев 13 майдан буён бош вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Аввалроқ у Давлат солиқ қўмитасига раҳбарлик қилган.