Аюбхон Раджиев Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ректори лавозимига тайинланди. Бу хақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар А.Раджиев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантриш агентлиги Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Аюбхон Раджиев Кореянинг нуфузли университети — KAIST (Корея Илғор илм-фан ва технологиялар институти) бакалавриати ва UNIST (Ульсан Илм-фан ва технологиялар миллий институтининг) магистратратурасини тамомлаган.

А. Раджиев таълим тизимида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Назорат материаллари банкини шакллантириш ва синовларни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Узлуксиз таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи, Таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.