Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик қийматда инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги маълум қилди.

Инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлор етказиб берди, деган Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаров брифингда.

Вазирнинг маълум қилишича, халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сомлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берилган. Мазкур ёрдам ҳудудлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига тақсимланган.