Президент Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Бейрут портида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.

Бейрут портида 4 август куни кечқурун портлаш содир бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ одам фожиа қурбонига айланган, 4000 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ливан ҳукумати портлашнинг сабаби порт ҳудудида аммиакли селитранинг нотўғри сақланганлигида деб ҳисобламоқда.