29 сентябрь соат 12:46 да Ўзбекистонда ерости силкинишлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Қирғизистонда жойлашган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, магнитуда 4,7 баллга тенг бўлган. Зилзила чуқурлиги 5 км.

Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хонобод туманида 3−4 балл, 36 км.
  • Қўргонтепа туманида 3 балл, 52 км.
  • Жалақудуқ туманида 2−3 балл, 71 км.
  • Хўжаобод туманида 2−3 балл, 79 км.
  • Андижон туманида 2−3 балл, 80 км.
  • Пахтаобод туманида 2−3 балл, 81 км.
  • Булоқбоши туманида 2 балл, 89 км.
  • Андижон шаҳрида 2 балл, 90 км.
  • Избоскан туманида 2 балл, 94 км.

Шунингдек, бугун соат 17:41 да ҳам Ўзбекистонда ерости силкинишлари кузатилди. Зилзила эпицентри Қирғизистонда жойлашган. Эпицентр Тошкентдан 246 км жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, магнитуда 4,3 баллга тенг бўлган. Зилзила чуқурлиги 5 км.

Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона туманида 4 балл, 14 км.
  • Қувасой шаҳрида 3−4 балл, 24 км.
  • Фарғона шаҳрида 3−4 балл, 25 км.
  • Марғилон шаҳрида 3 балл, 33 км.
  • Олтиариқ туманида 3 балл, 38 км.
  • Тошлоқ туманида 2−3 балл, 39 км.
  • Қўштепа туманида 2−3 балл, 43 км.
  • Қува туманида 2−3 балл, 46 км.
  • Риштон туманида 2 балл, 52 км.
  • Ёзёвой туманида 2 балл, 54 км.
  • Бағдод туманида 2 балл, 59 км.
  • Бўстон туманида 2 балл, 60 км.
  • Сўх туманида 2 балл, 60 км.
  • Марҳамат туманида 2 балл, 61 км.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни эрталаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, кечқурун Фарғона ва Андижон вилоятларида зилзила сезилган эди. Шунингдек, 11 август куни куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 3 балли зилзила сезилган.