Японияда собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) лавозимига сайланди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Фумио Кисида сайловларнинг иккинчи босқичида 427 тадан 257 та овоз тўплади. Унинг рақиби, собиқ мудофаа вазири Таро Коно 170 та овоз олди. Шундай қилиб, Кисида ЛДП янги раиси лавозимини эгаллади ва тез орада у Япониянинг янги, юзинчи бош вазири бўлади.

Маълум қилинишича, cайловда Таро Коно ва Фумио Кисидадан ташқари, аввал бир қатор вазирлик лавозимларида ишлаган Санаэ Такаити ва Сеико Нода иштирок этган. Лекин улар сайловнинг биринчи босқичида етарли овоз тўплай олишмаган.

Янги ҳукумат раҳбарлигига номзод 4 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сессиясида тасдиқланади.

ЛДП раислигига сайловлар бош вазир Ёсихиде Сугининг ваколат муддати тугаши муносабати билан ўтказилмоқда. У бу лавозимни ўтган йили Синдзо Абенинг тўсатдан истеъфоси туфайли эгаллаган эди. Суганинг ўзи бу йилги сайловда қатнашишдан бош тортди. У бу қарорини ўзининг бош вазир сифатидаги қолган муддатини коронавирусга қарши курашга бағишлаш истаги билан изоҳлаган.