Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга енгил автомобиль экспорт қилди?
19 август 2021, 19:02 1

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга енгил автомобиль экспорт қилди?

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида 194 млн долларга енгил автомобиль экспорт қилди. Экспортнинг қарийб 94 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди, иккинчи ўринда — Афғонистон.

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади
19 август 2021, 17:46

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади

Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди
19 август 2021, 17:31

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосарини пора билан қўлга олишди, деб хабар берди «Xabar.uz». Айтилишича, мансабдорлар аукционда ғолиб бўлиши эвазига тадбиркордан 180 минг доллар талаб қилишган.

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади
19 август 2021, 17:10

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади

Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.

Spark учун шартномалар тузиш яна бошланди
19 август 2021, 16:25

Spark учун шартномалар тузиш яна бошланди

UzAuto Motors компанияси Spark учун шартнома тузишни қайта тиклади, янги шартномалар бўйича автомобилларни етказиб бериш 2022 йилнинг февралидан бошланади.

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда
19 август 2021, 16:18

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ назоратчи-кассири 32,5 минг долларни ўзлаштириб, Lacetti автомобилини харид қилиш ва уйини таъмирлашга сарфлаб юборилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди
19 август 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 12,00 сўмга пасайди ва жами 10 632,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади
19 август 2021, 15:02

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имкониятини яратишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, апостиль қўйишнинг ягона тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Янги тартиб билан хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади, ортиқча вақт ва маблағ тежалади. Қолаверса, апостилнинг ҳақиқийлигини онлайн текшириб олиш мумкин бўлади.

Uzbekistan Airways Афғонистондан эвакуация қилинганларни Германияга етказди
19 август 2021, 14:19

Uzbekistan Airways Афғонистондан эвакуация қилинганларни Германияга етказди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти аввалроқ Афғонистондан эвакуация қилинган кишиларни Тошкентдан Франкфурт-Майнга етказиб қўйди. Самолёт Ўзбекистон ҳукумати томонидан Германиянинг мамлакатдаги элчихонаси сўровига кўра тақдим этилди.

Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби эълон қилинди
19 август 2021, 14:03

Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби эълон қилинди

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси таркибида ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва руслар энг йирик этник гуруҳларни ташкил қилади. 1989 йилдан 2021 йилга қадар ўзбек миллатига мансуб аҳоли сони икки баравардан зиёдга кўпайиб, 29,2 млндан ошган.

Спортчи Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор
19 август 2021, 13:26

Спортчи Элбек Раҳимовни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида спортчи қотилликда гумонланувчилардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди. Гумонланувчиларнинг энг каттаси 29 ёшда, энг кичиги — 16−17 ёшли мактаб ўқувчилари. Мазкур иш бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда мудофаа саноати лойиҳаларини амалга оширмоқчи
19 август 2021, 13:23

Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда мудофаа саноати лойиҳаларини амалга оширмоқчи

Ўзбекистон Хитой билан биргаликда қурол, ҳарбий техникалар ва технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
19 август 2021, 11:25

Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Токиодаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 48 нафар спортчи ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик спортчилар 8 та спорт тури бўйича кураш олиб борадилар — энг кўп спортчилар пара-енгил атлетика ва пара-сузишда (спортчиларнинг тўлиқ рўйхати).

Ашраф Ғани тез орада Афғонистонга қайтишга ваъда берди
19 август 2021, 11:22

Ашраф Ғани тез орада Афғонистонга қайтишга ваъда берди

Ашраф Ғани видеомурожаат билан чиқиб, Афғонистонни тарк этишини «қон тўкилишини олдини олиш зарурати» билан изоҳлади. Сиёсатчи тез орада мамлакатга қайтишга ваъда берди. Шунингдек у «Афғонистонда адолатга эришиш учун» ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, афғонлар манфаати учун курашмоқчи эканини маълум қилди.

Лазиз Кудратовга Стратегик ривожланиш агентлиги раҳбари вазифаси юклатилди
19 август 2021, 10:31

Лазиз Кудратовга Стратегик ривожланиш агентлиги раҳбари вазифаси юклатилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Лазиз Кудратовга Стратегик ривожланиш агентлиги директори вазифаси юклатилди.

Коронавирусдан вафот этганлар сони (расман) 1000 дан ошди
19 август 2021, 10:28

Коронавирусдан вафот этганлар сони (расман) 1000 дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1000 дан ошди.

Сиёсий партияларга сайловчилар билан оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди
19 август 2021, 10:08

Сиёсий партияларга сайловчилар билан оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди

Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия партияларга карантин талабларига асосан сайловолди йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берди. Уларга эмланганларни таклиф қилиш тавсия этилди.

Июль ойида кўчмас мулкка бўлган талаб нима сабабдан камайди?
19 август 2021, 08:41

Июль ойида кўчмас мулкка бўлган талаб нима сабабдан камайди?

Июлда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида талабнинг пасайиши кузатилди, дея хабар қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Бунга эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашгани ва ипотека кредитлари ҳажмининг камайиши сабаб қилиб кўрсатилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 август 2021, 21:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Facebook’нинг коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлари бўлган 18 млнта постни ўчириб ташлагани, Москвада кучли ёмғирлар туфайли 70 та рейснинг бекор қилингани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 август 2021, 21:03

18 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилиши, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига пул мукофоти топширилиши, ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш бошлангани — «Газета.uz»нинг 18 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг