2021 йилнинг январь-июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 194 млн АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123 млн долларга ошган.

Ўзбекистон автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Қозоғистон — 181,9 млн доллар;
  • Афғонистон — 5,7 млн доллар;
  • Украина — 2,3 млн доллар;
  • Россия — 1,9 млн доллар;
  • Қирғиз Республикаси — 1 млн доллар;
  • Озарбайжон — 484,1 минг доллар;
  • Тожикистон — 480,1 минг доллар.

«Газета.uz» июнь ойида Қозоғистонда UzAuto Motors автомобиль сотиш бўйича Lada`ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берган эди. Май ойида эса компания Қозоғистонда савдо ҳажми 4697 фоизга оширишга эришди. Қозоғистонликлар энг кўп Cobalt автомобилини харид қилмоқда, ушбу модел ҳар ой биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.