Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда «Нигоҳ» Telegram-канали хабар бермоқда.

Лазиз Қудратов (1981 й. т.) Тошкент давлат шарқшунослик институти, Хосей университетини (Япония) тамомлаган. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, сўнгра «Ўзинфоинвест» агентлигининг ахборот таъминоти ва хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича директори бўлиб ишлаган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари вазифасига 2019 йилда тайинланган.