Ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш босқичи бошланди

Молия вазирлиги ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Эндиликда фуқаролар маҳаллий бюджетни тақсимлашда иштирок этиш, инфратузилмаларни яхшилаш, йўллар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқаларни қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳаларга овоз беришлари мумкин.

Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг 2021 йилги йиллик анжуманига мезбонлик қилади. Анжуман 31 августдан 4 сентябргача Тошкент Халқаро конгресс-марказида бўлиб ўтади.

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилди

Халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга олтин медаль учун 122,5 млн сўм, кумуш учун 73,5 млн сўм ва бронза учун 49 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди. Шуниндек уларнинг ўқитувчиларига ҳам пул мукофотлари тақдим этилди.

«20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев минтақавий лойиҳалар орқали Афғонистонни минтақа ва жаҳон бозорига боғлаш, у ердаги иқтисодиётни ривожлантириш уруш эҳтимолини камайтиришини қайд этди. «Биз кўп йиллар тайёрлаган Афғонистон билан боғлиқ йирик иқтисодий лойиҳалар кечиктирилмаслиги керак», — деди у. Шунингдек, Сафоев халқаро ҳамжамият 20 йил олдинги хатони такрорламаслиги, Афғонистонни экстремистик кучлар қўлига бериб қўймаслик кераклигини таъкидлади.

ДХХ томонидан ҳудудларда қарийб 4 кг опий ва 10 кг гашиш айланмаси тўхтатиб қолинди

ДХХ томонидан Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 3,8 кг опий ва 9,7 кг гашиш гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига чек қўйилди.

ИИББ Тошкентдаги тунги «отишма» товушларини туғилган кунларни нишонлаш билан боғлади

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати пойтахтнинг турли туманларида аҳолига эшитилаётган отишмага ўхшаш товушларни туғилган кунни нишонлаш билан изоҳлади.

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади

19 августдан бошлаб Тошкент-3 аэропорти номаълум муддатга ёпилади. Бу хориж фуқароларининг Афғонистондан эвакуация қилиниши билан боғлиқ. Маҳаллий авиарейслар Тошкент халқаро аэрпортидан амалга оширилади.

Фарғонада ўтган 7 ойда велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар оқибатида 29 киши вафот этган

Ўтган 7 ой давомида Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокида 168 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатида 29 нафар фуқаро вафот этган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, уларни чодирлар шаҳарчасига жойлаштирди

Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарёда чодирлар шаҳарчасини ташкил этди, у ерда Афғонистондан келган 100 дан ортиқ қочқинлар жойлаштирилди. Sputnik Uzbekistan 650 нафар афғон аскари чегарадаги ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига жойлаштирилгани ҳақида хабар бермоқда

Террорчи ташкилотлар билан алоқада бўлган 7 нафар шахс қидирилмоқда

Террорчилик ташкилотлари билан алоқада бўлган 7 нафар шахсни қидириш жараёнида улар билан алоқада бўлган 100 нафарга яқин киши сўроқ қилинган. Улардан бир нечтасида тақиқланган материаллар аниқланган. Улардан бирига нисбатан жиноий иш очилиб, яна 10 нафарига маъмурий жазо чораси тайинланган.

1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади. Жумладан, ҳужжатсиз юриш 270 минг сўм, «қизил»дан ўтиш 540 минг сўм, телефонда гаплашиш 810 минг сўм ҳамда маст ҳолда ҳайдаш 6 млн 750 минг сўм этиб белгиланади.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Педагогик фаолият ҳуқуқи: нима учун кўзи ожиз педагоглар ҳали ҳамон камситилмоқда?

Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш учун кўзи ожиз ўқитувчиларни таълим тизимига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо педагогик фаолиятни амалга оширишлари учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратилганми? Aбдулло Aбдухалилов ва Дилмурод Юсупов ўз тажрибалари ва педагогик фаолиятдаги инклюзиянинг муваффақиятли мисоллари асосида ушбу муаммони ўрганишди.

«Аёл сифатида, ўзимни эркаклар бошлаган сиёсий урушнинг қурбонидек ҳис қиляпман» — Кобулдаги афғон аёли

«Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаганидан сўнг, аҳоли орасида жуда катта ваҳима бошланган. Мамлакат фуқароларидан бири, Кобулда истиқомат қилувчи 24 ёшли университет талабаси, болаларга инглиз тилидан дарс бериб келган қиз, «афғон аёлларининг қўзидаги қўрқув» ва эндиликда уларнинг ҳаёти қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.