Ўзбекистонда коронавирус оқибатида расман қайд этилган ўлимлар сони 1000 дан ошди. 18 август куни мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморлар орасида 8 та ўлим ҳолати қайд этилди. Ўлим ҳолатлари сони жами 1002 тага этди.

Пандемия бошланганидан буён қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 146 459 тага этди. Кеча кун давомида 844 кишида коронавирус аниқланди.

18 август куни 386 кишида пневмония аниқланди. 5 июлдан бери (Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу статистикани эълон қила бошлаган вақтдан) умумий ҳолатлар сони 19 минг 586 тага етди.

Улардан 12 минг 168 нафар бемор тузалди. Шу вақт ичида пневмония оқибатида 132 киши вафот этди (кеча 3 киши вафот этди).

«Газета.uz» 2020 йилда Ўзбекистонда вафот этганлар сони 2019 йилга нисбатан 13,5 фоизга кўп бўлганлиги ҳақида ёзган эди. Ҳисоб-китобларга кўра, ортиқча ўлим 20,2 минг кишини ташкил қилган.