Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антитциклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат +27…+32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво +12…+15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади. Ҳарорат сешанба куни +29…34 даражадан ҳафта охирига келиб +32…+37 даражагача аста-секин кўтарилади.