1 апрелдан 10 сентябрга қадар Ўзбекистонда жами 3 млн 22 минг 789 киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Шу куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 301 640 доза COVID-19`га қарши вакцина қўлланилган.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 66 624 нафарни;
  • 2-босқич эмланганлар 175 631 нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 59 385 нафарни ташкил этди.


Айни кунгача мамлакатда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 9 920 165 нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар 5 007 996 нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 1 672 013 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Самарқанд вилояти (41 867 доза), Андижон вилояти (35 579 доза) ҳамда Хоразм вилояти (29 642 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар Фарғона вилояти (1 893 551 доза), Наманган вилояти (1 820 628 доза) ва Андижон вилоятида (1 788 279 доза) қайд этилди.