Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонни қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжат билан тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари 2021 йил 1 октябрдан босқичма-босқич Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ва 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда ташкил этилиши кўзда тутилган.

2021 йил 1 октябрдан «Масофавий электрон декларациялаш» постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

Ҳужжатга асосан қуйидаги божхона постлари тугатилади:


Шуниингдек, 2021 йил 1 декабрдан «Масофавий электрон декларациялаш» Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

  • ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали текширади;
  • ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади. Шу билан бирга божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди.

Фармонга мувофиқ Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг «Минтақавий божхона лабораторияси» мақомини олиш чоралари кўрилади.

Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.