Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати.

Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза жами 91 та медалларига сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди. Сўнгги кунда бўлиб ўтган баҳсларда ўзбекистонликлар каратэ, бадиий гимoнастика, футзал спорт турларида шоҳсупага кўтарилишди. Унда шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

  • Олтин медаль: Дилдора Алиқулова (каратэ).
  • Кумуш медаль: Ирода Садикова, Доменика Дамирова, Аида Хайдарова, Мубина Камолова (жамоавий баҳсларда, бадиий гимнастика), Насибабону Нарбаева (каратэ), Моҳларойим Ҳакимжонова (каратэ).
  • Бронза медаль: Анастасия Сарансева (2 та: тасма ва халқа баҳсларида, бадиий гимнастика), Исломжон Сатторов (каратэ), Бону Эгамбердиева (каратэ), Севинч Содиқова ва Диана Гарамова (бадминтон, жуфтлик) футзал терма жамоаси.