Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Абдуҳакимов Ходжаевга Тошкент давлат аграр университети ректори вазифасини бажариш юкланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. У Ботир Сулаймонов ўрнига ушбу лавозимни эгаллади.

Жамшид Ходжаев (1979 йил туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2000) ва Буюк Британия Бирмингем университети (2003) битирувчиси.

Фаолиятини 2000 йилда банк тизимида бошлаган. 2017 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Шу йилнинг августида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, 2017 йилнинг ноябрида — ташқи савдо вазири бўлди. 2019 йилнинг январидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигини бошқариб келмоқда.