12 сентябрь куни Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 164 890 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 157 139 (+644) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1159 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 96 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 25 478 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 205 нафарга етди.