Ижтимоий тармоқларда Андижонда сойлардан бирининг устига ёғочдан кўприк ўрнатиб, одамлардан пул ишлаётган фуқаро тўғрисида видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, июль ойидаги табиий офат сабаб Аравонсой кўприги авария ҳолатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

10 октябрь куни соат 7:00 ларда Бозорбоши МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи, мукаддам судланган фуқаро Х.Н.Исманов (1986 й.т.) сойга 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган.

Ушбу ҳолат Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган. Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 200-моддалари (Ўзбошимчалик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.