Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбирда 8 октябрь куни туғилган чақалоғини сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С. ўзининг фарзандини 5000 доллар эвазига сотмоқчи бўлган.

Фуқаро Б.С. нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти «Болалар уйи»га топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.