Қурилишда тўғри шерик танлашнинг аҳамияти лойиҳанинг якуний муваффақиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Drexel Construction компаниясининг қурилиш майдончалари раҳбари Камолиддин Ҳазратқулов ушбу мавзу бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У пудратчи компаниянинг тузилиши B2B секторидаги қурилиш натижаларига қандай таъсир қилиши ва ёш мутахассислар ушбу жадал ривожланаётган соҳада ўз ўрнини қандай топиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

Камолиддин Ҳазратқулов 15 йил олдин Сурхондарёдан Тошкентга ҳамма каби янги имкониятлар ва истиқболларни излаб келган. Бошиданоқ у иштиёқи — қурилиш соҳаси эканлигини аниқ биларди. Электрик бўлган отасини раҳбарлиги остида у тафсилотларга эътибор бериш муҳимлигини билиб олди ва қурилиш майдончасида биринчи қадамларини қўйди. Йиллар давомида унинг бу соҳага бўлган қизиқиши фақатгина ортиб борди.

drexel construction, реклама

ID by Archiquad

Бугунги кунда Камолиддин Drexel Construction компанияси лойиҳалари доирасида директор Анвар Ҳамидуллин раҳбарлиги остида ғурур билан иш юритиб ва ривожланиб келмоқда. Оддий лавозимлардан бошлаб, у аста-секин карьера бўйича олдинга силжиди ва ҳозирги вақтда Камолиддин қурилиш майдончаларини бошқаради.

Қурилиш қисмини ким мувофиқлаштиради?

Drexel Construction аниқ ташкилий тузилмага эга — директор стратегик қарорлар ва бизнес қарорларнинг асосий жиҳатлари учун жавобгардир. Лойиҳа раҳбарининг вазифалари лойиҳаларнинг бажарилишини бошқариш ва унинг барча жиҳатларини мувофиқлаштиришни ўз ичига олади, техник назорат бўлими эса иш сифатини кафолатлайди.

Таъминот базаси материаллар билан таъминлайди, қурилиш майдончаси раҳбари эса тўғридан-тўғри жойда ишлаб, уста ва бригадаларни бошқаради. Унинг қурилиш майдончаси бошлиғи сифатида асосий вазифаси — лойиҳанинг ҳар бир босқичида Drexel Construction жамоасининг қурилиш қисми ишини мувофиқлаштириш.

Бунга нафақат сувоқчилар, электриклар ва бошқа мутахассислар гуруҳларини тўғридан-тўғри бошқариш, балки жараённинг барча иштирокчилари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш ҳам киради. Бу Drexel Construction жамоасига қурилишга бўлган ёндашувни сифат жиҳатидан ўзгартиришга ва унинг Ўзбекистон бозорида хавфсизлигини оширишга имкон беради, чунки қурилиш бизнес ўсишининг ажралмас қисми ҳисобланади.

«Менга раҳбар сифатида тижорат бинолари қурилишида нима учун тўғри шерикни танлаш муҳимлиги тушунчаси билан бўлишишим жуда муҳим. Масалан, биринчи қурилиш тажрибасида бизнес эгасида мантиқий „ҳаммаси ичида“ хизматига талаб пайдо бўлади, у дизайндан тортиб қурилиш қисмигача бўлган ҳамма нарсани қоплай оладиган одамни топмоқчи бўлади. Дизайн лойиҳасини қўлига олганидан сўнг, у ижрочини қидиришни бошлайди. Кўп ҳолатларда прорабни қидириш бошлайди. „Хўп бўлади“ дея туриб, прораб аниқ муддатлар, жавоблар, қанча харажатлар кетиши ҳақида ҳеч қандай тушунча бермайди, балки ҳамма нарса яхши бўлишига „Келишамиз“ деб ишонтиради. Ва бу ерда биз асосий муаммони кўрамиз: бизнес эгаси кўпинча профессионал қурилиш ва монтаж ташкилотлари мавжудлигини билмайди ҳам, у то бошидан охиригача назорат билан шуғулланадиган прораб қидиради», — дейди Камолиддин Ҳазраткулов.

Кўпинча бизнес эгаси прораб хонадон, офис, ресторан, шоурумлар таъмирини бир хил даражада эплай олади деб ўйлайди. B2B cегментида «майдонда ягона жангчи эмаслигини» тушуниши керак, битта одам менежерлар, таъминот гуруҳи, техник ҳамда назорат гуруҳларининг функцияларини бажара олмайди, шунчаки улар орасида ихтисослашган таълим олгани жуда кам учрайди.

Интеграциялашган қурилиш хизматлари бозори ҳақида нима дейиш мумкин?

Бизнесда вақт жадваллари биринчи ўринда туради. Ҳеч ким белгиланган муддатдан ташқарига чиқишни, ҳали ишламаётган хона учун пул тўлашни ва бу билан потенциал даромадни йўқотишни хоҳламайди. Ва бу ерда кучларни унга жамлай оладиган ва муаммоларни ҳал қилишга ҳар томонлама ёндашадиган қурилиш шеригини танлашга яқинлашиш муҳимдир.

Камолиддиннинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон бозорида ҳамма хизматларни ўз ичига олган дизайн студиялари ёки архитектура бюролари, муҳандислик тизимлари мавжуд эмас, уларнинг ичида хизматларнинг тўлиқ спектри мавжуд: дизайн, муҳандислик тизимлари, уларсиз эса қурилиш жараёнини сифатли ва энг муҳими — ҳалол ва тўғри ҳисоблаш мумкин эмас. Дизайн студиялари «таниш-билиш» тамойили бўйича прорабларни жалб қилади, ушбу босқичда расмий равишда ишлайдиган бригадалар эса йўқ.

Қурилишга муносабат ўзгаради. Drexel Construction қандай ишлаши Samsung Uzbekistan мисолида

Камолиддин Ҳазраткулов Orient бизнес-марказда Samsung Uzbekistan компанияси учун офис майдони яратиш лойиҳасида муваффақиятли иштирок этди, бу эса унга қўшимча тажриба ва кўникмалар олиб келди.

Drexel Construction жамоаси Commonwealth Partnership | Uzbekistan билан ҳамкорликда кенг қамровли қурилиш режасини тақдим этди. Улар Archicad агентлигидан мижоз томонидан тақдим этилган дизайн лойиҳаси билан ишлади. Drexel Construction ичидаги дизайн бўлими лойиҳалашдан олдинги ишларнинг катта қатламини амалга оширди — бу муҳандислик тизимларини лойиҳалаш учун масъул бўлган ихтисосланган йўналиш, юқори малакали дизайнерлар жамоаси билан.

Orient БМ билан барча зарур тасдиқлардан ўтгандан сўнг, янги тизимларни ўрнатиш бошланди. Orient БМдаги хавфсизлик юқори устуворликка эга ва пухта ўйланган бошқарув туфайли жаҳон стандартларига жавоб беради, бу эса ишларни сезиларли даражада осонлаштирди.

«Drexel Construction компаниясининг Ўзбекистон қурилиш саноатидаги муваффақияти тасодиф эмас, балки жамоанинг ҳар бир аъзосининг аниқ тузмаси ва профессионаллиги натижасидир. Биз нафақат биноларни қурамиз, балки қурилишга бўлган муносабатни ўзгартирамиз. Ташкилий моделимиз бизга ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш, вақт ва бюджетларни тежаш имконини беради», — дея ўртоқлашди Камолиддин Ҳазраткулов.

Иш жадвали диққат билан келишиб олинди ва қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш майдонида тахминан 70−80 киши ишлаган ва бизнес марказнинг амалдаги мақомини ҳисобга олган ҳолда икки сменада иш олиб борилди. Кундузи баъзи тинч ишлар бажарилди, асосий монтаж эса тунда амалга оширилди.

Профессионал ёндашув = муваффақиятли лойиҳа

Orient БМда Samsung Uzbekistan компанияси учун лойиҳа намунаси нафақат қурилиш ишларини бажариш, балки муҳандислик тизимларини лойиҳалашни ўз ичига олган кенг қамровли ечимларни тақдим этиш қобилиятини таъкидлади. Жамоа давлатнинг бизнес инфратузилмасини модернизация қилишга қўшган ҳиссаси билан фахрланади ва жаҳон стандартлари ва илғор тажрибаларга риоя қилган ҳолда ривожланишни давом эттиришга интилади.

Ташкилот алоҳида эътибор берадиган муҳим жиҳатлардан бири бу офис биноларидан фойдаланиш хавфсизлиги. Drexel Construction ушбу ўзгаришларнинг марказида бўлишга тайёр, саноатни ўзгартиришни давом эттириб, бошқа компанияларни Drexel Construction мисолига амал қилишга илҳомлантиради. Ахир сифатли қурилиш стандартга айланган, ҳамда хавфсизлик ва самарадорлик ҳар бир лойиҳанинг ажралмас қисмига айланган келажакни яратиш мумкин-ку.

Instagram: @drexel.construction.uz
Youtube: Drexel Construction

Реклама ҳуқуқлари асосида.