Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Накқошлик» маҳалласининг шу номли кўчасидаги деворларида ёриқлар ҳосил бўлган 3а-уйдан аҳоли эвакуация қилинмоқда, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

кўп қаватли уй, наққошлик кўчаси, чилонзор тумани

Уйнинг аҳволи туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигидаги мутасаддилар, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шаҳар ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан ўрганилди. Вазиятнинг одамлар саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таъсирининг олдини олиш учун аҳолини кўчиришга қарор қилинди.

кўп қаватли уй, наққошлик кўчаси, чилонзор тумани

Уйда яшовчи 104 нафар фуқародан 41 нафари, яъни 15 та оила қариндошлари хонадонига кўчиб ўтмоқда. 17 хонадонда яшовчи 63 нафар фуқарога вақтинчалик уй-жой берилди, дейилади хабарда. Масъул хизматлар уй аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълум қилинишича, панель уй 1968 йилда қурилган ва 32 хонадондан иборат.