24 май куни Click жамоаси 36-сонли ихтисослаштирилган мактабда тантанали тадбир ташкиллаштирди. Ўқувчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Аниматорлар турли дастурлар, қизиқарли ўйинлар ва рақслар билан болажонларни хушнуд этишди. Кам таъминланган болажонларга ногиронлик аравачалари, қолган барча ўқувчиларга эса эсдалик совғалари топширилди.

реклама

25 май куни акция кўзи ожиз болалар таълим олувчи 77-сонли ихтисослаштирилган мактабда давом этди. Мазкур мактаб ўқувчиларига ноутбук ва мусиқий асбоблар совға қилинди. Барча совғалар ўқувчиларнинг шахсий қизиқишлари ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда танланган: уларнинг баъзилари IТ соҳасига оид касбларни эгаллашни орзу қилса, бошқалари мусиқачи бўлишни орзу қилади. Click мазкур совғалар келажакда ушбу болажонларга муваффақият қозонишга имкон яратишига ишонч билдиради.

реклама

28 май куни Click компанияси Aloha ментал арифметика мусобақасига ҳомийлик қилди. Болакайлар танаффус вақтида аниматорлар билан вақтни чоғ ўтказишга ва эсдаликка 360 панорамали суратлар олиш имкониятига эга бўлдилар.

реклама

Aloha Mental Arithmetic — халқаро ақлни ривожлантириш дастури. Бугунги кунда мазкур дастур бўйича 35 дан ортиқ давлатда 4 млн дан ортиқ болалар ўқиб келмоқда. Бу дастур болаларда миянинг иккала ярим шарини, ҳамда ижодий салоҳиятни ривожлантиради, яширин истеъдодларини очиб беради.

реклама

Мазкур ўқув марказида таълим олувчи болалар математик вазифаларни юқори тезликда ечишни ўрганадилар, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантирадилар ва ўзларига бўлган ишончни оширадилар. Ушбу кўникмалар болаларга ҳам таълим олишда, ҳам келажакдаги ҳаётларида асқатади.

реклама

Click хайриянинг аҳамияти ҳақида

Дунёда ҳар бир болакай тенг имкониятларга эга бўлишга лойиқдир, ва уларнинг фаровонлигини таъминлашда хайрия ишлари муҳим ўрин эгаллайди. Болалар — келажакдир, демак ҳар бир ҳаракат улар учун яхши ҳаётни таъминлашга қаратилган бўлиши лозим.

Хайрия ишлари болажонларга тўсиқларни енгиб ўтишга, ўзига бўлган ишончни оширишга ёрдам беради, шу билан бирга болаларда инсонпарварлик, ғамхўрлик каби фазилатларни шакллантиришга кўмаклашади.

реклама

Click барчани Болалар ҳимояси куни билан табриклайди. Болалик янги кашфиётларга, шод ва эсда қолувчи онларга тўла бўлишини тилайди. Ҳар бир болакайнинг ҳаёти мўъжизаларга, меҳр-муҳаббатга тўла бўлишини тилаб қолади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.