1 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз ўзини томдан ташлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўша куни соат 13:00 атрофида Жиззах шаҳрининг «Иттифоқ» маҳалласида рўйхатда туриб, Шароф Рашидов туманида яшаган М.Б. кўп қаватли уйнинг том қисмига чиқиб, ўша ердан ўзини пастга ташлаган.

У воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни шаҳар прокуратураси олиб бормоқда.