Ўзбекистонда илк бор электромобилларда ҳаракатланувчи такси хизмати йўлга қўйилмоқда, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

White House Bukhara компанияси Бухорога 30 та электромобил етказиб берди ва яна 20 та электромобил сотиб олишни режалаштирмоқда.

Хизмат Eco-taxi бренди остида ишлайди. Машиналар оқ рангда бўлиб, ён томонларида логотип, том қисмида эса ёниб турувчи «Такси» белгиси ўрнатилган.

Хабарда автомобиллар бир қувватланишда 500 км масофани босиб ўта олиши маълум қилинган.

Президентнинг 2022 йил декабрдаги қарорига мувофиқ, электр транспорт воситалари ва гибрид транспорт воситаларида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2029 йил охиригача лицензия варақаларини берганлик учун давлат божи тўлашдан озод этилган.