8 август куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакка пичоқ билан тан жароҳати етказиб, уни қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа ўзаро келишмовчилик оқибатида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Қонунчиликда ушбу жиноятни содир этган шахслар, айби судда исботини топса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши белгиланган.