9 август куни тушдан сўнг Сурхондарё вилояти Термиз туманида «Фарғона азот» АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин чиқди. ФВВ бу бўйича туман бошқармасига хабар келиб тушганини маълум қилди.
Ёнғин оқибатида тахминан 70−80 квадрат метр майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир ёниб зарарланган. Уни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, 5 дақиқада ёнғинни қуршаб олди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт кетди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган, дейилади хабарда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.