Статистика агентлиги 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари бўйича маълумот берди.

Аҳоли сони 36,4 млн кишини ташкил этмоқда (2021 йилда бу рақам 34,9 млн, 2022 йилда 35,6 млн нафар бўлган).

Улардан аёллар — 18,1 млн, эркаклар эса 18,3 млн нафар. Шаҳарда яшовчилар 18,6 млн киши бўлган бир пайтда қишлоқларда 17,8 млн аҳоли истиқомат қилмоқда.

Йилнинг илк 6 ойида туғилиш 434,5 минг нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуд — Самарқанд вилояти (4 млн 159 минг киши) ҳисобланади.

Кейинги ўринларда Фарғона (4 млн 14 минг киши), Қашқадарё (3 млн 515 минг киши), Андижон (3 млн 354 минг киши) ва Наманган (3 млн 28 минг киши) вилоятлари туради. Тошкент вилоятида 3 млн 19 минг, Тошкент шаҳрида эса 2 млн 999 минг, Сурхондарёда 2 млн 836 минг, Бухорода 2 млн 24 минг доимий аҳоли мавжуд.

аҳоли, демография

Энг кам ўзбекистонликлар яшайдиган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 904,9 минг киши истиқомат қилмоқда. Кейинги ўринларни Навоий (1 млн 65 минг киши), Жиззах (1 млн 491 минг киши), Хоразм (1 млн 971 минг киши) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон (1 млн 987 минг киши) эгаллаган.

аҳоли, демография

Аҳолиси энг зич ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб турибди — 1 квадрат километрда 6695,4 киши. Бу кўрсаткич Андижонда 780, Фарғонада 593,9, Наманганда эса 407 кишини ташкил этмоқда.

Шу билан бир вақтда Қорақалпоғистонда бу рақам 11,9 ни, Навоийда эса 9,6 кишини ташкил этади.

аҳоли, демография

Никоҳлар сонига келсак, 98,7 мингта ҳолат қайд этилган, никоҳдан ажралишлар сони 25,4 мингта ҳисобланади.

7 ойда мамлакатга кўчиб келганлар 1,6 минг киши бўлса, кўчиб кетганлар — 9 минг киши.