Жума куни Ўзбекистонда 68 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4007 тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, кун давомида COVID-19 аниқланан 68 нафар беморнинг 42 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 17 нафари аҳоли орасида, 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Андижон вилоятида эса 1 нафар бемор қолди.

Бугун 160 нафар фуқаро соғайди. Шундан 140 нафари Тошкент шаҳридаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги ҳам 2 нафари Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4007 нафар бемордан 3247 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 744 нафар бемордан 12 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 433 114 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 383 981 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда уй карантинида 26 687 нафар, стационар карантинда эса 22 446 нафар фуқаро бўлиб турибди.