7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 (+121) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

️Айни пайтда Ўзбекистонда 3330 (+62) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 955 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Якшанба куни эрталабки 10:00 ҳолатида беморлар сони 87 кишига кўпайиб, жами 4181 нафарга етган эди.