5 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.

Кун давомида мамлакатда 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 3227 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Кун давомида эса 140 нафар бемор дардига шифо топган. Бунда, пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов хабар берганидек, сўнгги икки ҳафта давомида тасдиқланган 937 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатидан 412 нафари — аҳоли орасидан, 525 нафари — хориждан келган фуқароларда аниқланганини маълум бўлди. Шунингдек, республика лабораторияларида жами 750 мингтага яқин тест синовлари ўтказилган.