15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5103 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1141 киши даволанмоқда. Улардан 12 нафар бемор оғир, 2 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн тўққиз киши ҳаётдан кўз юмган.