Андижоннинг Асака шаҳрида Корея Республикасига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқаролардан пул ундирган муассаса фаолиятига чек қўйилди, дея ҳабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, «S.» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида Корея Республикасидаги университетларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда фуқаролардан 20,3 минг доллар ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан (фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) айбланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.