Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 нафарга ортиб, жами 5051 кишини ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1122 нафар коронавирус беморлари даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.