1 июль куни Ўзбекистонда 278 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, жами ҳолатлар 8781 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шундан 218 нафари Карантин муассасаларида, 50 нафари аҳоли орасида (шундан 35 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида), 10 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларида 165 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 126 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар) соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8781 нафар бемордан 5847 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2907 нафар бемордан 18 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда уй карантинида 40311 нафар, стационар карантинда эса 24576 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.