1 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8671 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 2 нафари Бухоро вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 9 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 168 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 5737 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Бугунги куннинг ўзида Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 1 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 53 нафар, жами 55 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.