14 июль куни Тошкент вақти билан 12:34 да Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сайтида хабар қилинди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Афғонистонда, Тошкентгача масофа 540 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 5,1, чуқурлик — 10 км.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган : 496 км, 2 балл.
  • Андижон : 485 км, 2 балл.
  • Фарғона : 431 км, 2 балл.
  • Гулистон : 471 км, 2 балл.
  • Жиззах : 473 км, 2 балл.
  • Самарқанд : 483 км, 2 балл.
  • Термиз : 326 км, 2 балл.
  • Қарши : 513 км, 2 балл.