13 июль куни Ўзбекистонда 594 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, умумий кўрсаткич 13591 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 272 таси карантин муассасаларида, 322 таси аҳоли орасида аниқланган.

Бундан ташқари, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.