14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13872 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 5778 киши даволанмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 8030 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.