Актёр Абдурайим Абдувахобов 57 ёшида оламдан ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлигининг матбуот хизмати.

Абдурайим Абдувахобов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган. «Дўстлик» ордени соҳиби. У узоқ йиллардан бери Ўзбек миллий академик театри актёри эди.


«Шум бола» фильмидан кадр. Фото: kino-teatr.ru.

У «Шум бола» (1977), «Суюнчи» (1982), «Туйлар муборак» (1978), «Чинор тагидаги дуэль» (1979), «Шайтанат» (1998) фильм ва сериаллардаги роллари билан халққа танилган эди.

Таъкидланишича, Абдураим Абдуваҳобов 14 июль куни 12.00 да ўз уйидан охирги манзилга кузатилади.