14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 (+121) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

️Бугун айни пайтга қадар мамлакатда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

️Ҳозирда 5854 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.