Халқ депутатлари Фарғона туман кенгаши Шуҳратжон Мўминовни Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланишини маъқуллади, дея хабар берди ЎзА.

Хабарга кўра, 17 июль куни халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

«Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди», — дейилади хабарда.


Шуҳратжон Азимович Мўминов. Фото: ЎзА

Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2013 йилдан бери Фарғона тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Илҳомжон Носиров ҳокимлик лавозимидан озод этилганди.